UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  24 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  10 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

“Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман. “Навбаҳор” ғалаба учун келганди. Аммо бугунги баҳсда рақиб жамоа футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди. Машарипов ва Безерра индивидуаль маҳорати эвазига гол киритилди. Бунда футболчиларимни айблай олмайман. Бу футбол. Ўйин дурангга мос бўлди. Лекин дуранг қайд этилиши керак бўлган беллашувда мағлубиятга учрадик. Бу мағлубият бизни янада кучли қилади, - деб гап бошлади Илҳом Мўминжонов.

-  “Навбаҳор” уйда ва сафарда бошқа-бошқа ўйин кўрсатмоқда. Натижалар ҳам ҳар хил. Бу нима билан боғлиқ?
-  “Навбаҳор” фақатгина уй жамоаси эмас. Бизни уй жамоаси дейишаётганига асосий сабаб, икки йилдан буён уйда мағлуб бўлмаяпмиз. Шу боисдан ҳам одамлар бизни уй жамоаси деб ўйламоқда. Кўплаб жамоалар сафарда ҳар доим ҳам ғалаба қозонишмайди. Уйда эса исталган рақибни мағлуб этамиз. Ўтган мавсумда сафарда кўплаб очколарни жамғаргандик. Бу йил эса ҳозирча 4 очко ишладик. Тўғри, бу кам, аста-секинлик билан сафарда ҳам кўплаб очколар оламиз. Ҳозирги мавжуд таркиб билан шу даражага етишганимиздан хурсандман. Футбочлиларим билан фахрланаман.


-  Раҳбарият томонидан мавсум аввалида “Навбаҳор” чемпионлик курашиши айтилганди. Ҳозирги жамоа билан Суперлигада айнан қайси ўрин учун кураша олишга кўзиз етади?
-  Биз раҳбарият қўйган вазифани бажарамиз. “Навбаҳор” камида кучли учликка кириш ёки чемпионлик учун курашади. Чунки, қўл остимдаги футболчилар совриндор бўлишга лойиқ.

-  Ўтган матбуот анжуманида клубдаги баъзи инсонлар мен йиғган таркибга ишонмаяпти дея таъкидлагандингиз. Клубда ишлашга сизга кимдир тўсқинлик қиляптими? Айнан ўша сиз айтиб ўтган инсонлар ким?
-  Бу сирлигича қолгани мақул. Ҳеч ким мени ишимга тўсқинлик қилмаяпти.

-  “Навбаҳор” асосан агрессив футбол кўрсатмоқда. Жамоа позицион ҳужум ташкил этишда оқсамоқда. Голлар асосан стандарт вазиятлардан урилмоқда.
-   Тўғри, раҳбарият ҳам айнан шу камчилигимиз хусусида танбеҳ берди. Келгусида айнан позицион ҳужум ташкил этиш хусусида ишлаймиз. Аммо унутмангки жаҳон футболида голлар асосан стандарт вазиятлардан киритилади.


Жаҳонгир Меҳмонов: Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор”ни топ жамоалар сафига қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Яхши ўйнаяпмиз. Келгуси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳсда ўзимизнинг биргина хатоимиз эвазига мағлуб бўлдик. Бу футбол. Бунда кимдир хато қилади ва кимдир ғалаба қозонади. Шундай мағлубиятлар бизни келгусида ҳам футболчи сифатида ўстиради. Бизга ишонаётган барчани ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.
Қайси мағлубият аламли бўлди. Жиззахдагими ёки бугунги?

Ҳар бир мағлубият аламли. Жиззахда 2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб мағлуб бўлганимиз кўпроқ алам қилган.


Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика