UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  18 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  7 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Илдар Сакаев: "Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан" Янгиликлар

Илдар Сакаев: "Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илдар Сакаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Мағлубиятга ҳамиша мураббий айбдор бўлади. Бугун мен ютқаздим. Қолган жиҳатларни жамоа ичкарисида ҳал қиламиз. Бугунги мағлубият учун ҳеч кимни айбламаган бўлардим. Барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Улуғбек Худойбердиевга кўрсатилган қизил карточкага муносабатингиз?

- Бунга ҳакамлар қўмитаси баҳо беради. Мен ҳозир бу ҳақида айтишим нотўғри. Айтишим мумкин, ҳар бир жамоага футбол ўйнаш учун имконият яратиб берилиши керак. Бугунги ўйинда йигитлар борини бериб ўйнашди, лекин ҳакамлар ҳар икки жамоага охиригача ўйнаш имконини беришмади.

- Жамоа ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам 80-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборди. Бу жисмоний тайёргарлик билан боғлиқми?

- Мен бундай деб айтмаган бўлардим. Самарқандда ҳам, бугун ҳам ҳушёрликни йўқотиб қўйганимиз эвазига голлар ўтказдик. Ўша ўйинда самарқандликлар омад эвазига ютиб кетишди. Бугун қизил карточкадан сўнг ўйинимизни йўқотдик. Шахсий фикримча, бу вазиятда қизил карточка йўқ эди. Албатта бу менинг қарашим, вазиятни таҳлил қиладиган ҳакамлар қўмитаси бор.

"Янгиер" жамоаси таркибига жалб этилган барча футболчиларга ишонишда давом этамиз. Улар мавсум давомида янада кучайиб боришади.

"Нефтчи" курашувчан жамоа, бугун улар агрессив ўйин кўрсатишди. Голларни хатолар ва ҳушёрликни йўқотиб қўйганимиз эвазига ўтказиб юбордик.

ПРО-Лигада рақобатчи жамоалар кўп, деярли барча жамоалар бир хил даражада. Максимал натижа қилиш жуда ҳам қийин. Ушбу чемпионатнинг савияси йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика