UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  7 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  2 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  2 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Илдар Сакаев: "Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан" Янгиликлар

Илдар Сакаев: "Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илдар Сакаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Мағлубиятга ҳамиша мураббий айбдор бўлади. Бугун мен ютқаздим. Қолган жиҳатларни жамоа ичкарисида ҳал қиламиз. Бугунги мағлубият учун ҳеч кимни айбламаган бўлардим. Барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Улуғбек Худойбердиевга кўрсатилган қизил карточкага муносабатингиз?

- Бунга ҳакамлар қўмитаси баҳо беради. Мен ҳозир бу ҳақида айтишим нотўғри. Айтишим мумкин, ҳар бир жамоага футбол ўйнаш учун имконият яратиб берилиши керак. Бугунги ўйинда йигитлар борини бериб ўйнашди, лекин ҳакамлар ҳар икки жамоага охиригача ўйнаш имконини беришмади.

- Жамоа ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам 80-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборди. Бу жисмоний тайёргарлик билан боғлиқми?

- Мен бундай деб айтмаган бўлардим. Самарқандда ҳам, бугун ҳам ҳушёрликни йўқотиб қўйганимиз эвазига голлар ўтказдик. Ўша ўйинда самарқандликлар омад эвазига ютиб кетишди. Бугун қизил карточкадан сўнг ўйинимизни йўқотдик. Шахсий фикримча, бу вазиятда қизил карточка йўқ эди. Албатта бу менинг қарашим, вазиятни таҳлил қиладиган ҳакамлар қўмитаси бор.

"Янгиер" жамоаси таркибига жалб этилган барча футболчиларга ишонишда давом этамиз. Улар мавсум давомида янада кучайиб боришади.

"Нефтчи" курашувчан жамоа, бугун улар агрессив ўйин кўрсатишди. Голларни хатолар ва ҳушёрликни йўқотиб қўйганимиз эвазига ўтказиб юбордик.

ПРО-Лигада рақобатчи жамоалар кўп, деярли барча жамоалар бир хил даражада. Максимал натижа қилиш жуда ҳам қийин. Ушбу чемпионатнинг савияси йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика