
- Агар бугун рақиб дарвозаси олдида яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача кўринишда бўларди. Лекин барибир ғалаба қозондик. Уч ҳафата ичида 5та ўйинда майдонга тушиш, қолаверса, бу учрашувларнинг ярмини сафарда ўтказиш ҳар қандай жамоага “оғирлик” қилади. Шунинг учун бугун йигитларда бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Вазиятлардан фойдалана олмалик ҳам шу билан боғлиқ дейишим мумкин.