Иккинчи лиганинг иккинчи давраси бошланди

Narzulla Saydullayev
11 сен 2015
"Машъал"нинг иккинчи лигада иштирок етадиган икки жамоаси ҳам вилоят иккинчи лига баҳсларини бошлади.

Кеча Муборакда Микола Лапа бошқарувидаги "Машъал-1999" жамоаси "Олимпия"ни қабул қилди ва ушбу учрашувда нурсиз дуранг қайд етилди. 

Иккинчи лига 

"Машъал-1999" - "Олимпия" 0:0 

Иккинчи жамоамиз "Машъал-3" бўлса Шаҳрисабзга сафар уюштирди ва ғалаба билан қайтди. Икрем Репатов бошқарувидаги бу жамоа турнирда мағлубиятсиз бормоқда ва пешқадамликни қўлга олган. Кеча ҳам сафарда "Хисор" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба билан қайтди. 

Иккинчи лига 

"Хисор" - "Машъал-3" 1:3 

Голлар: Алвеш Муродуллаев, Бакир Муртозаев, Алибек Раҳматуллаев.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz