

"Наполи" анчадан бери соврин ютгани йўқ. Аммо, биз бунга яқинмиз. "Наполи" Европа Лигаси ғолибига айланиши мумкин. Биз бунга қодирмиз. Клуб тарихига янги воқеа ёзиб қўймоқчимиз. Гуруҳдан чиқиш масаласини имкони борича тезроқ ҳал қилмоқчимиз", - дейди футболчи.



