UZ

Сўнгги янгиликлар

Игуаин: “Жамоага ёрдамим тегишига ишонаман” Янгиликлар

Игуаин: “Жамоага ёрдамим тегишига ишонаман”

“Ювентус”нинг собиқ ҳужумчиси Госало Игуаин “Интер Майами” жамоаси билан шартнома тузгач, ушбу қарори ҳақида гапириб ўтди.

“Мақсад -жамоани янада ривожлантириш, рақобатбардош клубга айлантириш, тажрибам билан ўртоқлашиш. Клуб ривожланиши учун ажойиб базага эга. Ўйлашимча, янги жамоамда ўз изимни қолдира оламан. Жамоа ўзига бўлган ишончни орттириб, ижобий натижаларни қўлга кирита олишига ишонаман. Қилинадиган ишлар кўп. Бу ерда эканлигимдан мамнунман”, дея Игуаиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Интер Майами” клуби расмий сайти.

“Интер Майами” -  Дэвид Бекхэмга бошқарувидаги “Майами Бекхэм Юнайтед” инвесторлари гуруҳига қарашли клуб ҳисобланади. Жамоа MLS да дебют мавсумни ўтказмоқда. Жорий мавсумда жамоа 11 турдан сўнг 8 очко жамғариб Шарқий конференция турнир жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика