UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри барчасини очиқлади  0 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  3 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  8 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2

Игорь Таран: "Пахтакор" билан ўйинда хотиржамликка берилмадик" Янгиликлар

Игорь Таран: "Пахтакор" билан ўйинда хотиржамликка берилмадик"

“Шўртан” ҳужумчиси Игорь Таран олий лиганинг 6-турида “Пахтакор” билан ўтказган учрашувида ҳақиқий қаҳрамонга айланди.

У “Шерлар” дарвозасидан ўрин олган уч голдан иккитасига муаллифлик қилди. Учрашувда сўнг  сhampionat.asia  мухбири  Фаҳриддин Чориев Таран билан  қисқача суҳбат уюштирди.

- Игорь ишончли ғалаба билан табриклайман.
- Катта раҳмат.

- Учрашувдан олдин жамоадошларингиз билан нимани энг муҳим, ҳисобладинглар?
- Биринчи ўринда натижа эди. Яхши ҳамки бунга эришдик. Бу билан сафар учрашувларидан олдин кайфиятимизни кўтариб олдик.

- Биринчи голдан кейиноқ яна бир имкониятга эга бўлдингиз. Ундан фойдаланишингизга нима халал берди?
- Сизни ишонтириб айтишим мумкин, биз хотиржамликка берилмадик. Ҳар ҳолда ўз майдонимизда мухлисларимиз кўз ўнгида муҳим уч очкони қўлга киритиш эди.

- Ушбу шиддатли баҳсда “Шўртан” тулиқ  асосий таркиб билан майдонга тушди.
- Ўз олдига  мақсадларни қўйган жамоада  икки ёки икки яримтага тенг кучли таркиб бўлиши лозим. Лекин бизга ким билан тўқнаш келишимизнинг қизиғи йўқ эди. Олдимизга аниқ вазифа қўйилганди ва уни уддаладик. 


- Рақиб ўйинини қандай баҳолайсиз? “Пахтакор”дан кўпроқ нарса кутганмидингиз?
- Биз ҳамиша рақибимизнинг кучига етарлича баҳо берамиз. Акс ҳолда...

- Ҳар ҳолда пойтахтликлар ҳамиша ҳужумкор ўйин намойиш этишади.
- Бу сафарги ўйиндан сўнг ундай демаган бўлардим. Аммо юқорида айтганимдек, буни бизга қизиғи йўқ. Бизда ўз вазифамиз бор, уларда ҳам худди шундай.

- Энди бош мураббий ҳақида гаплашсак. Ихтиёр Каримов қарши ҳужум тактикасидан фойдаланади. Бу сизга маъқулми?   
-  Бу саволга жавоб бераверишдан чарчадим. Мен учун энг муҳими, майдонда ҳаракат қилиш ва вазиятга қараб иш тутиш.  

- Каримовни бош мураббий этиб тайинланиши ўз самарасини берадими?
- Натижа шуҳбасиз бўлади, ўзгаришлар фақат яхши тарафга бўлишни истаймиз. Умуман олганда, барчасини вақт кўрсатади. Таркибни аниқлаш эса фақатгина мураббийнинг ўзига боғлиқ.

Фаҳриддин Чориев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика