UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   0 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  2 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  3 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  20 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдирди.





"Биринчидан, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Иккинчидан, бугун йигитларимиз муносиб ўйин кўрсатишди. Кураша олишлари мумкинлигини, футбол ўйнай олишларини кўрсатишди. Уларга эътирозим йўқ. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бугун жамоамизни яхши қўллаб-қувватлашди, атмосфера футболни соғинганликлари сезилди. Сўнгги дақиқаларгача мухлислик қилиб, қайғуришгани учун раҳмат. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги ўйинимиз билан ютқазишга муносиб эмасдик, очко олишимиз шарт эди.

Баҳсли вазиятлар ҳақида гапирмайман, регламентда қандайдир эътироз билдиришимиз тақиқланган. Пенальти борасида айнан ҳозир ҳеч нарса деёлмайман, бир оздан сўнг кўриб чиқамиз, кейин шунга қараб, шикоят ёзишимиз мумкин. Чиндан ҳам ўйинимизни кучайтиряпмиз, лекин омадимиз келмаяпти. Тўғри, омад ҳам кучлиларга кулиб боқади, дейишади. Омад келмаётгани нимага боғлиқлигини билмайман, бу борада нимадир деёлмайман. Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли. Вазиятлар бор, лекин таркибимизда ягона вазиятдан фойдаланадиган, дейлик, Роналду сингари футболчилар йўқ. Шундай экан, ишлашда давом этамиз. VAR йўқлиги ҳақида бирор нима деёлмайман. Бизга VAR керак эмас, демаганмиз. Инсонийлик фактори деган нарсалар бор, эҳтимол, шу нарса бугун ўз сўзини айтгандир. Умуман, аввал бу тизим ишлатилган ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, VAR борасида ҳам эътирозлар етарлича бўляпти.

Кимнинг асосий таркибга киришини мен ҳал қиламан. Ўзига яраша сабаби борки, Акмал Ортиқовнинг ўрнига бошқа дарвозабон майдонга тушди. Биз шуни маъқул кўрдик.

Ҳозир ҳужум чизиғимизда ким ўйнаётганига қарайлик. Тошпўлатов "Сўғдиёна"да тез-тез гол уриб турарди. Уни майдонга туширдик, ўйини қовушмади. Унинг ўрнига Ким Боёнгни туширдик, у ҳам гол уролмади. Чунки ҳужумчи эмас, биринчи даврада тўлиқ ярим ҳимояда ўйнаган. 

Номинал ҳужумчи етишмаяпти. Ҳумоюн Муртозаев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшиладиганлар тоифасидан. Мисол қилсак, "Навбаҳор"даги Ўринбоев – соф ҳужумчи. Жасур Ҳакимов бор эди, лекин унинг ҳаракатлари менга маъқул келмади ва жамоадан кетишига қўйиб бердим. 

Мавсумлар оралиғида соф ҳужумчи сифатида ўйнайдиган легионерларни олиб келиш имконияти бор эди, селекция ҳам олиб бордик. Бироқ молиявий сабабларга кўра улар билан келиша олмадик", – дейди Игорь Шквирин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика