Игорь Шалимов: "Краснодар"нинг вазифаси ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш"

Nadirkhuja Yuldashev
3 окт 2016, 20:58
Бугун "Краснодар" жамоаси раҳбарияти Игорь Шалимовни расман бош мураббий деб эълон қилди.

"Спорт Экспресс" газетасига берган интервьюсида мутахассис шундай дейди: 

- Иш бўйича ҳеч нима ўзгармайди. Шу тарзда давом этамиз. Вақтинчалик бош мураббий бўлган бўлсамда, ўзимни бош мураббий сифатида ҳис этгандим. Раҳбарият ҳам шундай қарорга келишини кутгандим. Бунинг учун аввало сўнгги ўйинларда қайд этган натижаларимиз сабаб бўлди. Жамоа нима қилаётганини билди, ғалаба қозондик ва биз олға интилдик. Биз энди бор эътиборни ички чемпионатда ё биринчи ўрин учун, бўлмаса ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қаратишимиз керак.


Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›