UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  30 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Игорь Сергеев: "Пахтакор" чемпионлик учун курашади" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Пахтакор" чемпионлик учун курашади"

Игорь Сергеев миллий терма жамоамизнинг охирги учрашувларида тўпурарлиги билан мухлисларнинг тилига тушди.
БААга қарши кечган баҳсда унинг голи терма жамоамизни мағлубиятдан қутқариб қолди. Ўша ўйин ва “Пахтакор”нинг мавсумга тайёргарлиги ҳақидаги саволларга Игордан жавоб олдик.

 
Игорь СЕРГЕЕВ
Туғилган санаси:
30.04.1993
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ҳужумчи

“Пахтакор” сафида олий лигада 27 ўйинда 5 тўп киритган. Ёшлар терма жамоаси сафида 11 гол муаллифи бўлган. Миллий терма жамоада 5 беллашувда 3 гол урди.

Совринлари: Ўзбекистон чемпиони-2012, Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2011, ёшлар ўртасида Осиё чемпионати тўпурари-2012.

- Игорь, БААга қарши ўтган учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўйиндан кўпроқ нарсани кутгандик, аниқроғи ғалаба қозонамиз деб ўйлагандик. Лекин биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Устунлигимиздан самара чиқара олмадик. Рақиб эса иккинчи бўлимни анча яхши ўтказиб, тез орада тўп киритди. Шундан кейин янада катта куч билан ҳужумга ўтишимизга тўғри келди. БААга ўзимиз танаффусдан кейин фаол ўйнашга имконият бериб қўйдик. Яхшиямки, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ ғалаба қозониш насиб қилмади.

- БААнинг иккинчи бўлимда ўйинни кескин ўзгартириши кутилмаган ҳол бўлдими?
- Ҳа, биз танаффусгача устунлик қилдик. Шунинг учун рақиб яна ҳимояда ўйнашни давом эттиради деган хаёлга бордик. Аммо БАА термаси хавфли ҳужумлар ташкил этиб, бизни кутилмаган ҳолатга тушириб қўйди.

- Сиз гол урган вазиятда ҳужум аввалдан шундай уюштирилишини сезганмидингиз?
- Тўғриси, йўқ. Шунчаки тўп келаётганда жой танлашда устунликка эга бўлиш учун ҳимоячидан олдинроқда бўлишни лозим топдим. Тўп жарима майдонига учиб келаётган ҳолатда эса бирор нарсани ўйлашга вақт йўқ эди. Унга етиб ололмаслигимни тушундим ва сакраб тўп йўналишини дарвоза томонга ўзгартиришга қарор қилдим. Якунда барчаси ижобий кўриниш олди.

- Миллий терма жамоага кўникиш жараёни сизда жуда тез ўтди. Бунинг сабаби нимада?
- Жамоадаги йигитлар мени яхши қабул қилишди. Денисов, Аҳмедов, Жепаров сингари етакчилар бизга қандай ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида айтиб туришибди. Уларнинг бу кўмаги менга асқотди ва терма жамоага кўникишда катта муаммолар учрамади. Айнан уларнинг қўллаши натижасида бу нарса тез ўтиб кетди.

- “Пахтакор”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кечди?
- Жуда яхши. Туркиядаги йиғинлар чоғида мураббийлар штаби томонидан аввалдан режалаштирилган ишларни амалга оширдик. Кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этдик. Ҳар бир машғулот ҳамда назорат ўйини махсус режа асосида бўлиб ўтди. Жисмоний, техник ва тактик, жамоавий ўйин сифатини ошириш борасида ишладик. Аввалги мавсумлардан аввалги йиғинларда ҳам қатнашгандим. Бу йилгиси қизиқарлироқ кечди. Баъзи жароҳатлар озгина халал берди, лекин умуман тайёргарлик яхши ўтди. Бу чемпионатда бизга ёрдам беришига умид қиламан.

- “Пахтакор” сафида ёш футболчилар сони кўп. Жамоа бу йил чемпионлик учун кураш олиб борадими?
- Албатта, чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Таркибимиз ёш бўлишига қарамай, ҳар бир футболчининг кучли тарафлари мавжуд. Кимдир бошқа клублар сафида ижарада ўйнаб, бошқалар эса турли халқаро беллашувларда тажрибаларини оширишди. Шулар орқали биз яхши жамоага айлана оламиз.

- Мавсум олдидан гол уриш борасида ўз олдингга мақсад қўйдингизми?

- Ҳа, мақсад бор. Лекин уни бажарганим тўғрисида мавсум якунлангач, айтиб ўтаман. Ҳозир эса мавсумни яхши бошлаш ва жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга интилишим керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика