UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  2 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  9 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  20 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2

Игор Сергеев: "Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди" Янгиликлар

Игор Сергеев: "Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев КХДРга жўнаб кетиш олдидан сайтимиз орқали бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз КХДРга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйлашимча, кўпчилик футболчилар оптимал формадалар. Баъзилар учун энди чемпионат якунланган. Олий лигада ўйнаётган футболчилар эса мавсумни давом эттиришмоқда. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, улар асосан ҳаводаги якка-курашларда яхши ўйнашади. Биз ўз ўйинимиз орқали ўрта чизиқдан ва қанотлар орқали ҳужумлар ташкил этишга ҳаракат қиламиз. Муҳими муносиб тарзда ўйнашимиз керак. Ҳар доим ҳам гол уришни мақсад қиламан. Бу хоҳ ўртоқлик учрашуви бўлсин, хоҳ расмий. Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди. Терма жамоа миқиёсида эса гол уриш истаги янада ортади. Худо хоҳласа яна КХДР дарвозасини ишғол этиб, ғалабага сабабчи бўладиган гол уришга ҳаракат қиламан. Ўз имкониятларимиздан имкон қадар унумли фойдаланишимиз лозим. Асосийси ким гол уриши эмас, муҳими ғалаба қозониш", - дея ўз фикрларини якунлади Игор Сергеев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика