Игорь Сергеев: "БАА клуби билан эркин агент сифатида ярим йиллик шартнома туздим"
02 янв 2018 10:32
Янгиликлар
Игорь Сергеев: "БАА клуби билан эркин агент сифатида ярим йиллик шартнома туздим"
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев БААнинг "Ал Дафра" клуби билан 2020 йил охирига қадар шартнома тузгани ҳақида хабар берилганди.
Transfermarkt'га кўра Сергеев БАА клубига 1,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва 2020 йилнинг 31 декабрь кунига қадар шартнома тузган. Футболчининг айни пайтдаги трансфер нархи 1,8 миллион еврога тенг деб қайд этилган Transfermarkt сайтида.
Бугун футболчининг ўзи сайтимиз билан алоқага чиқиб бу маълумот нотўғри эканлигии маълум қилди.
"БАА клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтдим, сабаби "Пахтакор" билан шартномам якунига етган эди. Бундан ташқари бу клуб билан 2020 йил охиригача эмас 2018 йилнинг ёзига қадар, яъни олти ойлик шартнома туздим". Игорь Сергеев (с)
Фикрлар