UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  0 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  2 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  2 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3

Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори Янгиликлар

Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори

Украина футболида катта тажрибага эга мутахассис, собиқ мураббий Игорь Иванович Химич энди “Нефтчи” футбол академияси директори сифатида фаолият юритади.

Игорь Иванович Химич академиямизда машғулотларни Лобановский методи асосида ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу метод футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, тактик фикрлашини ва жамоавий уйғунлигини юқори даражада шакллантиришга қаратилган.

Игорь Химич хақида

• 1967 йил 1 сентябр куни Украина туғилган.

• Футболчилик фаолияти давомида «Нива» (Мироновка), «Катех» (Ирпин), «Факел-ГПЗ» (Варва) ва «Ригонда-2» (Бела Серква) клубларида дарвозабон сифатида ўйнаган.

• 2001 йилда футболчи сифатида карерасини якунлаб, мураббийликка ўтди.

• 2002–2010 йилларда бир неча марта «Рос» (Бела Серква) клубини бошқарган.

• 2010 йилда қисқа муддат «Десна» (Чернигов) жамоасида бош мураббий вазифасини бажарган.

• Кейинги йилларда Украина футбол федерациясида инструктор сифатида ишлаб, методология ва ёш мураббийларни тайёрлаш бўйича бош мутахассис лавозимида фаолият олиб борган.

Игорь Иванович Химич клубимиз академиясини янада замонавий ва самарали тизим асосида ривожлантириш, ёш футболчилар учун етук шароитлар яратиш ҳамда халқаро тажрибани амалиётга жорий этишни асосий вазифа қилиб белгилаган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
02 окт 22:34:19
Saidjamol
Бирорта олий лига клубида ўйнамаган ва тренерлик қилмаган одамни чет эллик деб, эскирган Лобановский методини олиб киради, деб одамларни лох қилиш кулгили
   
03 окт 15:11:56
Тохир Гайибов
Яхши бупти. Академияда фаргоналиклар укиб-уйнаб урганса,кейин узимизда уйнаса Нефтчи гурури учун уйнайди,бу йилдака уйин сотиш холатлари булмайди.
Саидов,Акрамов,Аскаралиевлар вактида бунака ишлар булмасди.
   
03 окт 10:52:19
ISM -1964 NAVBAHOR
Бу украинлар катта эхтимол билан уз юртидан кочиб бошка юртларга иш излаб келишини бош сабаби уша уруш талвасаси..уруш тугаса хамма ташкаридаги украинлар ватаним деб..кайтади..ьу ерда нимани калла килса хам хозирча шу юртларда бошпана килиб турадида..
   
03 окт 08:04:51
Baxtiyor MYu
Украина футбол мактаби русларникидан яхшироқ деб ўйлайман. Яхши бўлади, иншааллоҳ.
   
03 окт 06:17:55
Мирзохон
Бу ҳам шунчаки уруш тугашини кутиб орада пул ҳам ишлаб олмоқчи бўлганларданмикан ёки ростдан ҳам бир нима олиб кирармикан, кўрамиз кузатамиз.
   
03 окт 06:08:37
fan5591
Bolalar bilan ishlashda biror oliy ligada ishlagan bo'lishi shart emas. Bolalar bilan ishlash tajribasi kerak bo'ladi.
   
03 окт 04:59:25
Жамшид Jamshid
Лобановский методи кучли овкат ейиш хам бор. Фаргонага Саркисян методи керак.
   
03 окт 01:26:54
Mirshohid
Orqa fondagi rasmda Shevchenko hayron u bn rasmga oldin tushganiga:))
   
02 окт 23:29:36
Rustam Ruziyev
Олааа, бундан Ислом Аҳмедов анча тажрибалику.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика