Игорь Голбан пешқадамлар сафида пайдо бўлди
20 фев 2018 21:50
Янгиликлар
Игорь Голбан пешқадамлар сафида пайдо бўлди
"Насаф"нинг россиялик марказий ҳимоячиси Игорь Голбан Осиё чемпионлар лигасида ажойиб натижа қайд этмоқда.
Игорь Голбаннинг "Ал Васл" дарвозасига киритган ғалаба тўпи унинг ОЧЛдаги умумий ҳисобдаги 3-голи сифатида қайд этилди.
Бунга қадар Голбан "Ал Ҳидд" ҳамда "Ал Файсали" жамоалари дарвозасини бош билан нишонга олганди. Шу тариқа ҳимоячи "Насаф"нинг ОЧЛдаги тўпурарлари саналган Илҳом Шомуродов, Артур Геворкян ва Бобир Абдихолиқовга голлар бўйича етиб олди. Учала футболчи ҳисобида бугунга қадар 3тадан гол мавжуд эди ва улар "аждарлар"нинг ОЧЛдаги тўпурарлари ҳисобланишади. Энди бу рўйхатга Игорь Голбан ҳам қўшилди.

Қизиғи, Голбанга ОЧЛда 3та гол уриш учун 5 учрашув кифоя қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар