Конате "Вильярреал"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. "Реал"да ягона марказий ҳимоячи қолади, Тчуамени ҳимояга ўтказилиши мумкин

3 окт 2026, 20:09
"Вильярреал"га қарши ўйин олдидан "Реал"да марказий ҳимоячилар бўйича жиддий муаммо юзага келди.

Marca хабарига кўра, Ибраима Конате 10 октябрдаги ўйингача тикланишга улгирмайди. Дин Хёйсен дербидаги четлатиш сабабли учрашувни ўтказиб юборади, Рауль Асенсио яқинда операцияни бошдан кечирди, Эдер Милитао эса тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Шу тариқа, таркибдаги ягона профилли марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер бўлиб қолмоқда. Жозе Моуринью учун асосий вариантлардан бири — Орельен Тчуаменини ҳимоя марказига ўтказиш. Франциялик футболчи ушбу позицияда аввал ҳам ўйнаган ва унинг талабларини яхши билади.

Яна бир имконият — марказда Дензел Думфрисдан фойдаланиш. Бундан ташқари, мураббий академия ўйинчиларини жалб этиши мумкин. Аввалроқ Моуринью ёш ҳимоячиларга имконият беришга тайёрлигини таъкидлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Marca