Игало "Манчестер Юнайтед"дан кетишини эълон қилди
27 янв 2021 07:48
Янгиликлар
Игало "Манчестер Юнайтед"дан кетишини эълон қилди
Ҳужумчи Одион Игало ўзининг Instagram саҳифасида МЮдан кетишини маълум қилди.
"Орзуим тугаётганини тасаввур қилиш қийин. Мен худодан мени "Манчестер Юнайтед"га келганимга ёрдам берганидан миннатдорман, мен учун бу клуб либосини кийиш ғурур эди.
Менежерларга менга бошқалар ишонмаган пайтда ишонишгани учун раҳмат айтаман. Жамоадаги шерикларимга ҳам раҳмат, сизларсиз зерикарли бўлади. Сизлар АПЛ ва Англия Кубогини ютишингиз учун дуо қиламан", - деб ёзган Игало.
Нигериялик футболчи МЮда 23та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар