UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  207 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Ичимдаги гаплар... Бизни жамоани қайтариб беринг! Янгиликлар

Ичимдаги гаплар... Бизни жамоани қайтариб беринг!

Мана яқинда навбатдаги Ўзбекистон чемпионати ўйинлари якунланди. Бир амаллаб тугатиб олдик десак тўғри бўлади.
Бу мавсум “Қизилқум” жамоаси ва унинг мухлислари учун қониқарсиз мавсум бўлди. Тўғри, ҳеч ким “Қизилқум”дан медаллар учун курашишни кутмаганди, лекин бу даражада ёмон натижалар кутишмаганди. Ўз вақтида бронза медал соҳиби бўлган “Қизилқум”нинг охирги ўринларда юриши биз учун ачинарли ҳол бўлди. Зарафшон шаҳридан ҳам анча кучли футболчилар етишиб чиққан. Владислав Кирян, Алексей Николаев, Дмитрий Кузин, Ренат Байрамов бунга мисол бўла олади. Сергей Дуб,  Марсель Индиатулин, Спартак Муртазоев, Мирзакамол Камолов, Суннатилло Мамадалиев, Виктор Карпенко, Владимир Шишелов, Шерзод Каримов ҳам айнан “Қизилқум”да ўйнаган пайтлари халққа танилган эди. Афсус, олдинги “Қизилқум” билан ҳозирги “Қизилқум”ни солиштириб бўлмайди. Майли, биз шунга ҳам рози эдик, лекин…

Шу мавсумнинг 2-даврасини “Қизилқум” Зарафшонда эмас, Навоий шаҳрида ўтказди. Сабаби эса стадион реконструкция қилинишини ва “Қизилқум” яна Зарафшонга қайтишини айтишганди. Бу хабарни эшитиб бошида хурсанд бўлгандик. Навоийдаги ўйинларга бориш учун биз мухлисларга автобус ажратилиши ҳам айтилди. “Насаф” билан ўйинга замонавий “Мерседез” автобуси ажратилди. “Локомотив” билан ўйинга эса ўша автобус “Отайўл”га айланиб қолди. Майли, бунга эътирозимиз йўқ, лекин реконструкция ишлари-чи? Қайта таъмирлаш битганча дейишганди, лекин бу гапга 6-7 ой бўлибди-ки, лекин ҳали таъмирлаш ишларидан дарак йўқ. Ҳар куни ишга кетаётганда қараб ўтаман лекин бирор марта таъмирлаш бўлаётганини кўрмадим. Ичимда балки кечаси ишлаётгандир-да деб қўяман. Сиз айтишингиз мумкин, балки энди бошланар деб.

Зарафшон шаҳрида ёзи жуда иссиқ, қиши жуда совуқ бўлади. Бунақа совуқ кўчада туришни ўзи бўлмайди. 6 ой ичда бошланмаган реконструкция ишлари энди бошланишига ишониш қийин. Бу билан бизга янги стадион керак демоқчи эмасман. Бизни ёш болаларча аҳмоқ қилмасдан, рост гапни айтишни, “Қизилқум”ни яна Зарафшон шаҳрига қайтаришларини хоҳлайман. Тўғри, стадиондаги айрим муаммолар талабга жавоб бермас, лекин Навоийдаги “Сўғдиёна” стадиони нимаси билан талабга жавоб берар экан? Томошабин кўп келишини ҳисобга олмасак, бу икки стадион бир хил даражада-ку! Зарафшондаги клуб базасига гап бўлиши мумкин эмас, ҳамма шароитлар бор. Бунақа база Навоий шаҳрида борми-йўқми билмадим.

Кейин ҳамма Навоийда кўп томошабин тушишини айтяпти. Ўша одамларга савол бергим келади: Навоийни аҳолиси қанча-ю Зарафшонники қанча? Тошкентнинг битта кварталича келадиган бу шаҳар учун 3-4 минг одам жуда ёмон натижа эмас-ку. Ўша 3-4 минг томошабинни пойтахт жамоалари ҳам йиға олмайди-ку ахир! Қани ўйиннинг қоқ туш пайти эмас, 17:00 ёки 18:00 га қўйишсин-чи 4-5 минг одам кирмас  эканми?  Менимча, “Қизилқум”ни Навоий шаҳрига кўчиришмоқчи. Қизиқ, бунақаси фақат бизда бўлса керак. Бир шаҳар жамоасини бошқа шаҳарга ўтказиб юборишса-я. Зарафшон шаҳридаги футбол муҳлислари  бунга норози бўлишмоқда. Яқинда Мираброр Усмоновга ҳам хат жўнатмоқчи бўлгандик. Чунки биз индамасдан қараб ўтирмоқчи эмасмиз. Мана бу йил “Зарафшон-ПФК” жамоаси 1-лигада 3-ўринни эгаллади. Янги мавсумда ўша таркибни сақлаб қолиб яна озгина ҳаракат қилинса, олий лигага ҳам чиқишлари мумкин-ку? Олий лигада Навоий дербисини қанча-қанча одамлар соғинган ахир.  Нима учун айнан “Қизилқум”ни тортиб олишлари керак. Ҳамма стадиондаги реконструкция ишларини сўрамоқда, ҳамма билиши учун стадионнинг ҳозирги аҳволини расмга тушириб сизларга жўнатишга қарор қилдим. Расмларни томоша қилиб, бир ўйлаб кўринг-чи биз зарафшонликлар шунга лойиқмизми? “Қизилқум”ни Навоийга кўчириш адолатданми?   

Яқинда “Қизилқум” раҳбатиятидан бири ўз интервьюсида Зарафшондаги стадион таъмирланаётгани борасида айтиб ўтибди. Унда қаранг-чи бу стадион таъмирланяптимикин?

“Қизилқум” - Зарафшон шаҳриники ва Зарафшонда қолиши шарт. Ахир бекорга биз қуйидаги гапни 10-12 йилдан бери айтмаймиз:
Зарафшон - менинг шаҳрим,
“Қизилқум” - менинг жамоам.

Ёки энди ўзгартирамизми:
Навоий - менинг шаҳрим,
“Қизилқум” - менинг жамоам, деб

Хуллас, бизга жонажон жамоамиз “Қизилқум”ни қайтаринг. Бизга “Қизилқум” керак. Майли 1-лигада ўйнаса ҳам, лекин бизга асл “Қизилқум”ни қайтаринг. Сизларга жамоа керак бўлса, ўзларингиз бунёд этинг.

Eldarado_13
Зарафшон шаҳридан championat.asia сайти учун.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика