UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  0 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   1 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  2 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  5 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  5 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  7 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0

Иброҳимҳалил Йўлдошев: “Осиё чемпионати Ўзбекистонга бежизга берилмаганини исботламоқчимиз” Янгиликлар

Иброҳимҳалил Йўлдошев: “Осиё чемпионати Ўзбекистонга бежизга берилмаганини исботламоқчимиз”

Отабек Ғуломхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичидаги турнирдан олдин пойтахтимизда йиғилди.

Мазкур йиғин доирасида БААлик тенгқурларига қарши майдонга тушишди. Ўртоқлик мақомида ўтган ўйиндан кейин фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Иброҳимҳалил Йўлдошевдан сайтимизга интервью олдик.

- Иброҳим, биринчи галда ўйин ҳақида фикрингизни билдириб ўтсангиз?
- Кутганимиздек яхши ўйин бўлди. Режамиз рақиб жарима майдончаси ичида кўпроқ ҳужум қилиш ва босим уюштириш эди. Менимча буни уддасидан чиқдик. Улар ҳимояга таянган ҳолда, бизга қаршилик кўрсатишга интилишди. Саудия Арабистонига аъло кайфиятда йўл олаяпмиз. Насиб қилса ишончли ғалабалар билан юртимизга қайтамиз.

- Бу ўртоқлик учрашувининг муҳимлик даражаси қандай эди?
- Биринчи галда Осиё чемпионати саралаш баҳсларига муносиб тайёргарлик кўриш учун бу учрашув ташкил этилди деб ўйлайман. Бу мусобақадан олдинги сўнгги йиғин ҳисобланади. Барча футболчилар бир-бирлари билан ўзаро чиқишиб олишлари муҳим.


Иброҳимҳалил Йўлдошев (№6)


- Биринчи бўлимга қараганда, иккинчи бўлимда амирлик футболчилар дарвозамиз олдида кўпроқ ҳужум ташкил қилишди. Сўнгги дақиқалардагина бироз эркин ўйнадик. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Икки хил тайм бўлди. Биринчи таймда уларга прессинг қилдик ва гол киритдик. Албатта, орадаги фарқни қисқартириш учун рақибимиз катта куч билан олдинга ўтди. Кейинчалик, яна устунликни қўлимизга олдик. Захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтиришга ёрдам берди.

- Кўряпмизки,жамоадаги футболчиларни ўзига бўлган ишончи ўта юқори. Бу мусобақа давомида ҳалал бермайдими? Ҳар нарсада меъёр бўлгани мақул менимча...
- Бизда жамоавий футбол шаклланган дея оламан. Футболчилар майдонда ҳамжиҳатликда тўп тепишади. “Бунёдкор” ёки “Пахтакор” деган нарса йўқ. Барчамиз бир оиламиз.

- Кейинги йили Осиё чемпионати юртимизда бўлиб ўтишини инобатга олсак, Саудия мезбонлик қиладиган мусобақада жамоа нима мақсадда иштирок этади?
- Кўпгина танишларимиз, дўстларимиз шундай савол билан мурожаат қилишмоқда. Олдиндаги турнир кераксиз демаган бўлардим. Чунки, Осиё чемпионати мамлакатимизга бежиз берилмаганини айрим инсонларга ва мухлисларга исботламоқчимиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика