

Айни дамда "Сан-Сиро"да бўлаётган ўйиннинг 36-дақиқасида форвард белгиланган 11 метрли жаримани амалга оширди. Тўп устунга теккан ҳолда майдонни тарк этди.
Қайд этиш керак, Ибра сўнгги 3 пенальтининг иккитасидан гол ура олмади. Ёдингизда бўлса, А Серия доирасида "Интер"га қарши ўтган ўйиннинг 12-дақиқасида пенальти голга айланмаганди.
"Рома" билан ўйинда эса Златан адашмади ва ўшанда дубль қайд этди.



