Ибрагимович шу йили фаолиятини якунлайди?!

Alisher
24 мар 2020
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович профессионал фаолиятини шу йили тугатмоқчи.

Златан ҳозирда оиласи билан Швецияда. Хабар қилинишича, у "Милан"га қайтмоқчи эмас.

Ибрагимович катта эҳтимол билан мавсум сўнггида фаолиятига якун ясайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда коронавирус эпидемияси сабаб деярли барча чемпионатлар қатори Италия А Серияси ўйинлари ҳам тўхтатилган.

Швециялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этган.


AlisherМуаллиф
Манба: corrieredellosport.it