Ибрагимович навбатдаги ажойиб натижага эришди

Eldor Akmurzayev
29 июл 2020, 23:20
Айни дақиқаларда Италия чемпионати 37-туридан ўрин олган “Сампдория” – “Милан” баҳси давом этмоқда.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ меҳмонлар форварди Златан Ибрагимович рақиб дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа, Златан А Серия доирасида “Милан” ҳамда “Интер” таркибида 50 тадан гол урган илк футболчига айланди. У “нерадзуррилар” сафида 57 тўп киритган бўлса, “россонерилар” таркибида бугун юбилей голини уришга эришди.

38 ёшли швед чемпионат жорий мавсумида 16 ўйинда қатнашган ҳолда 8+4 натижани қайд этиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal