

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ меҳмонлар форварди Златан Ибрагимович рақиб дарвозасини ишғол этди.
Шу тариқа, Златан А Серия доирасида “Милан” ҳамда “Интер” таркибида 50 тадан гол урган илк футболчига айланди. У “нерадзуррилар” сафида 57 тўп киритган бўлса, “россонерилар” таркибида бугун юбилей голини уришга эришди.
38 ёшли швед чемпионат жорий мавсумида 16 ўйинда қатнашган ҳолда 8+4 натижани қайд этиб турибди.



