Ибрагимович "Милан"нинг бир неча ўйинларини ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
8 фев 2022, 00:13
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнини давом эттиради.

"Football Italia" хабарига кўра, 40 ёшли форвард жамоанинг яқин 1-2 ҳафтадаги учрашувларида қатнашмаслиги кутилмоқда. Бироқ унинг қачон сафга қайтиши аниқ эмас.

Шведнинг "Милан" билан келишуви ёзда якунига етади. У ушбу мавсумда 19 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›