UZ

Сўнгги янгиликлар

Ибрагимович Лукаку билан юзага келган можаро ҳақида сўз очди Янгиликлар

Ибрагимович Лукаку билан юзага келган можаро ҳақида сўз очди

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан "Милан дербиси" пайтида юзага келган зиддиятли вазиятга изоҳ берди.

Шведнинг сўзларига кўра, ўйин давомида юзага келадиган барча можаролар футбол майдонидан ташқарига чиқмаслиги керак.

"Агар Ромелу Сан-Ремога келишни истаса, мен уни ўша ерда кўришдан мамнун бўламан. У билан ҳеч қандай муаммойим йўқ, чунки майдонда нимаики рўй берса, барчаси ўша ерда қолади", – дея Златаннинг сўзларини келтирди Football Italia.

Сан-Ремо қўшиқ фестивалида Ибрагимович "Болонья" бош мураббийи Синиша Михайлович билан дуэт куйлаши маълум қилинди.

"Умид қиламанки, Синиша умуман қўшиқ айтишни билмайди, фақат шу ҳолатдагина биз у билан бир даражада бўламиз", – деб ҳазиллашди Ибрагимович.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика