Ибрагимович: "Аҳмоқлар Швеция футболини ерга уришяпти"
06 сен 2020 17:11
Янгиликлар
Ибрагимович: "Аҳмоқлар Швеция футболини ерга уришяпти"
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Швеция термасининг мағлубиятидан кейинги фикрларини билдирди.
Францияга қарши баҳсда шведлар ҳужумчиси Деян Кулушевски асосий таркибдан ўрин олмади ва захирадан тушиб, атиги 20 дақиқа ўйнади. Бу эса Златанга ёқмади.
"Аҳмоқлар. Бу ҳам юқоридагилар футболнинг одами эмаслигининг бир исботи. Улар швед футболини ерга уришяпти", - деб ёзади Ибрагимович.
Кулушевски "Парма" таркибида ўтган мавсумда 39 ўйинда қатнашди ва 10 гол ҳамда 9 ассист қайд этди.
Кеча Швеция термаси Миллатлар лигасининг 1-турида Францияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар