UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  6 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

Ҳуссайин Фараки: "Бунёдкор"ни тубдан ўргандим" Янгиликлар

Ҳуссайин Фараки: "Бунёдкор"ни тубдан ўргандим"

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Фулад” (Эрон) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида "Фулад" бош мураббийи Ҳуссайин Фараки ва жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони қатнашди.

"Ал Жаиш" ва "Ал Фатҳ" жамоаларига қарши яхши ўйин кўрсатган ҳолда 4 очко жамғаришга муваффақ бўлдик. Бу биз учун яхши кўрсаткич. Навбатдаги рақибимиз "Бунёдкор". Тошкентликларга қарши тайёргарлигимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоани тубдан ўргандим. Қолаверса "Бунёдкор" Ўзбекистон миллий терма жамоасига ўхшаш услубда ҳаракат қилади. Биз МТЖ ўйинларини ҳам кузатдик. Эртага яхши ўйин бўлиши аниқ", - деб гап бошлади "Фулад" бош мураббийи.

Жамоа сардорининг фикри қисқача кўриниш олди:
- Тошкентга икки кун аввал ташриф буюрдик. Бу тайёргарлик йўлида муҳим аҳамият касб этади. Эртага мураббийимиз такидлаганидек ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Ўзингизни кучли томонларингиздан келиб чиқиб, "Бунёдкор"нинг ожиз томонлари нимада деб ўйлайсиз?

- "Бунёдкор"да яхши ўйинчилар ҳаракат қилади. Рақибнинг ожиз томонларини кўрсатиш тўғри бўлмаса керак. Жамоада ёш ва тажрибали футболчилар йиғилган. Менимча Қосимов кўпроқ тажрибали футболчиларга таянади.

- Эртага ғалаба қозонишингизга ишонган ҳолда гапиряпсиз?
- Бу футбол. Дуранг ҳам биз учун яхши. Аммо ҳар қандай жамоа ўз олдига ғалабани мақсад қилиши керак.

- Бу ойдаги асосий вазифа нимадан иборат, ОЧЛ гуруҳидан чиқишми ёки мамлакат чемпионатида чемпионликни қўлга киритиш?
- Асосий вазифа мамлкат чемпионлигини қўлга киритиш. Бугунга келиб биринчи ўринда турибмиз ва қолган учта ўйинни ютсак чемпион бўламиз. Ундан кейинги вазифа ОЧЛ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика