UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Шерзод Темиров "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  0 12:47Жиззахдаги голларга бой драмада "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:22Артета: "Смит-Роу "Арсенал"дан кетганидан хафаман"  2 11:50Кроос телевидениеда ишлаш ҳақида: "Фалсафадан "дарс" беришни хоҳламасдим"  3 11:31Анри 1999 йил "Арсенал"га ўтиши ҳақида эслади: "Венгер мен шунчаки вақт йўқотаётганимни айтган"  4 10:49Ўсмирларимиз Тошкентда йиғинга киришди. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади  1 10:20«Ливерпуль» Европа чемпиони учун 60 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:09ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?  5 09:52«Бавария» футболчиси «Барселона»га ўтмоқда  3 09:23Марко Ройснинг янги жамоасининг номи маълум  1 08:50«Андижон» кечаги ғалабадан сўнг тарихий натижани қайд этди  5 08:21ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди  4 07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  3 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  4 04:28Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз  0

Ҳуссайин Фараки: "Бунёдкор"ни тубдан ўргандим" Янгиликлар

Ҳуссайин Фараки: "Бунёдкор"ни тубдан ўргандим"

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Фулад” (Эрон) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида "Фулад" бош мураббийи Ҳуссайин Фараки ва жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони қатнашди.

"Ал Жаиш" ва "Ал Фатҳ" жамоаларига қарши яхши ўйин кўрсатган ҳолда 4 очко жамғаришга муваффақ бўлдик. Бу биз учун яхши кўрсаткич. Навбатдаги рақибимиз "Бунёдкор". Тошкентликларга қарши тайёргарлигимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоани тубдан ўргандим. Қолаверса "Бунёдкор" Ўзбекистон миллий терма жамоасига ўхшаш услубда ҳаракат қилади. Биз МТЖ ўйинларини ҳам кузатдик. Эртага яхши ўйин бўлиши аниқ", - деб гап бошлади "Фулад" бош мураббийи.

Жамоа сардорининг фикри қисқача кўриниш олди:
- Тошкентга икки кун аввал ташриф буюрдик. Бу тайёргарлик йўлида муҳим аҳамият касб этади. Эртага мураббийимиз такидлаганидек ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Ўзингизни кучли томонларингиздан келиб чиқиб, "Бунёдкор"нинг ожиз томонлари нимада деб ўйлайсиз?

- "Бунёдкор"да яхши ўйинчилар ҳаракат қилади. Рақибнинг ожиз томонларини кўрсатиш тўғри бўлмаса керак. Жамоада ёш ва тажрибали футболчилар йиғилган. Менимча Қосимов кўпроқ тажрибали футболчиларга таянади.

- Эртага ғалаба қозонишингизга ишонган ҳолда гапиряпсиз?
- Бу футбол. Дуранг ҳам биз учун яхши. Аммо ҳар қандай жамоа ўз олдига ғалабани мақсад қилиши керак.

- Бу ойдаги асосий вазифа нимадан иборат, ОЧЛ гуруҳидан чиқишми ёки мамлакат чемпионатида чемпионликни қўлга киритиш?
- Асосий вазифа мамлкат чемпионлигини қўлга киритиш. Бугунга келиб биринчи ўринда турибмиз ва қолган учта ўйинни ютсак чемпион бўламиз. Ундан кейинги вазифа ОЧЛ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика