UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси чемпионатни муваффақиятли бошлади Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси чемпионатни муваффақиятли бошлади

Хабарингиз бўлса керак, ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тақдирини Сербия премьер лигаси иштирокчиси “Явор” билан боғлаганди.

Яқинда ушбу давлатда ҳам премьер лига  ўйинлари бошланди. Иваницанинг “Явор” клуби чемпионат тақвимига кўра дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказди.

“Црвена Звезда”ни қабул қилган Богича Богичевич жамоаси мавсумни муваффақиятли бошлади. Боиси  Ҳусниддин Ғофуров тўп сураётган жамоа шу куни рақибини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мухлисларини қувонтирди. Мазкур баҳсда “Явор” мураббийлар штаби асосий эътиборни тажрибали ўйинчиларга қаратди ва кўпроқ етакчиларнинг хизматидан фойдаланди.

Шу боис легионерлар лимити юзага келганлиги сабабли Ғофуров “Црвена Звезда” билан ўйинда таркибга киритилмади.  
17 август шанба куни эса премьер лиганинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“Явор” бу гал энди сафарда “Донжи Срем” жамоаси билан куч синашди. Шу куни Иваница жамоаси меҳмонда ўйнашига қарамай, якунда ўзи учун ижобий бўлган натижа билан қайтишга эришди дейиш мумкин, “Донжи Срем” – “Явор” 1:1. Шу тариқа икки ўйинда 4 очко қўлга киритган “Явор” ҳозирда чемпионат пешқадами бўлиб турибди.

Сафарда кечган ўйинда бош мураббий иқтидорли ҳужумчимиз Ғофуровни ўйин қайдномасига киритди. Аммо ҳамюртимиз шу куни захирада қолдирилди.
- Мураббийлар кейинги учрашувларда ўйнаш учун имконият беришларини айтди – дейди Ҳусниддин Ғофуров. Майдонга тушишга ва жамоамга фойда келтиришга доим тайёрман.

Умид қиламанки, кейинги баҳсларда янги жамоам таркибида расмий дебютимни ўтказаман. Асосий мақсадим ҳар бир ўйинда “Явор” учун фойдали голлар уриб, жамоамнинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиш.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика