UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Ҳусейн Шодиев: "Ўзбекистон терма жамоаси жисмонан биздан яхшироқ тайёргарликка эга экан" Янгиликлар

Ҳусейн Шодиев: "Ўзбекистон терма жамоаси жисмонан биздан яхшироқ тайёргарликка эга экан"

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27-28 январь кунлари Тожикистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтган биринчи баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган бўлса, иккинчи беллашув вакилларимизнинг йирик 11:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ўз якунига етди. Иккинчи ўйиндан кейин Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Ҳусейн Шодиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Биринчи ўйинни шогирдларим яхши ўтказишди. Иккинчи баҳсда эса йигитлар дуранг туфайли бироз бўшашишди деб ўйлайман. Илк кундаги натижа уларга панд берди.

Йиғинимиз олдин режалаштирилгандан бироз кечроқ бошланди. Шу боис шогирдларим кетма-кет иккита ўйин ўтказишга бироз қийналишди. Уларда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Ўзбекистон терма жамоаси жисмонан биздан яхшироқ тайёргарликка эга экан. Иккинчи бўлимда улар катта ташаббусга эга бўлишди", - дейди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Ҳусейн Шодиев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика