UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  21 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди" Янгиликлар

Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"

Абдуқодир Ҳусановнинг агенти Гайрат Хасбиуллин "Спорт-экспресс" нашрига интервью берди.

Ушбу интервью пайти у Ҳусановга "Сити"дан бошқа яна қайси жамоалар қизиққани ҳақида гапириб ўтди.

Ҳусанов 20 январь куни расман "Манчестер Сити" ўйинчиси сифатида эълон қилинган эди.

- Шахсан сиз Абдуқодирнинг "Сити"га трансфери ҳақиқатга яқин эканлигини тушундингиз? Музокаралар қандай ўтди?

- Ноябрь ойининг охирларида "Сити" бизнинг футболчига жиддий қизиқаётганини тушундик. Декабрнинг бошида эса инглиз клуби эҳтимолий трансфер борасида "Ланс" билан ҳам, биз билан ҳам гаплашишни бошлади.

- Бошқа вариантлар ҳам бормиди?

- Ўша пайтда Ҳусанов борасида АПЛнинг ярим жамоаси биз билан алоқага чиқди. Қайсидир паллада мен 12 та инглиз клуби биз билан алоқага чиққанини санадим.

- "Сити"нинг асосий рақобатчиси ким эди?

- "Ньюкасл". Улар бу пойгадан охирги бўлиб чиқишди. Бу жуда яхши жамоа, қизиқарли лойиҳа. Бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Менимча, "Ньюкасл" яқин йилларда АПЛда Топ-6 ликка кириб олади. Аммо молиявий фейр-плей ва бошқа факторлар туфайли "Ньюкасл" аниқ таклифни юбора олмади. Барчаси чўзилиб кетди.

Бу вақтда "Сити" клуби "Ланс"га ҳам, бизга ҳам босим ўтказиб жавобимизни кутаётган эди. Якунда биз шу вариантни танладик, келишув амалга ошди", - деди Ҳусановнинг агенти.

Рейтинг: +63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика