Hurriyet: «Реал» Ди Марияни «Галатасарой»га сотишга рози бўлди

Narzulla Saydullayev
27 авг 2013, 20:31
«Реал» ва «Галатасарой» клублари аргентиналик ярим ҳимоячи Анхел Ди Мария борасида келишувга эришишди, деб хабар бермоқда Hurriyet.
Клублар трансфер борасида барча масалаларни ҳал қилиб олишди, бироқ ҳали футболчининг ўзи Туркияга ўтишга розилик бергани йўқ. 

Олдинроқ футболчига «Арсенала» қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Лондон клуби Ди Мария учун 30 миллион евро таклиф этганди.

«Реал» эса Ди Марияни тахминан 40 миллионга сотмоқчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru