

Ҳозирча Сурия термаси тўлиқ жамоа бўлиб йиғилгани йўқ. Пойтахтимиздаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасида фақат айрим футболчилар ва жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи жойлашган, холос. Жамоанинг қолган аъзолари бугун кечки пайт меҳмонхонага етиб келишлари кутилмоқда.
Бизга маълум бўлишича, бугун кечки пайт Сурия термасининг машғулот ўтказиши режага киритилган. Жамоа мураббийларидан бирининг айтишича, машғулот 20:00да бошланади, лекин қайси стадионда бўлиб ўтишини ҳали билмайди. Ҳозирча меҳмонхонада бўлиб турган суриялик футболчилардан энг машҳури Омар Ал Сома. Маълумки, ушбу ҳужумчи Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубида тўп тепади.
Х.Холиқов.




