Ҳоланд "Севиля"га қарши ўйнамайди

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2022, 10:19
Норвегиялик футболчи жароҳат олган.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола айтиб ўтди.

"Ҳоланд шанба ва якшанба кунларига қараганда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аммо у 100% тайёр эмас. Биз таваккал қилишни хоҳламаймиз – бу ҳеч қандай маънога эга эмас. Умид қиламанки, у "Фулхэм" билан ўйинга қайтади", – деди мутахассис.

"Манчестер Сити" – "Севилья" учрашуви бугун, "Фулхэм" билан баҳс эса шанба куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›