Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда
30 окт 19:01
Янгиликлар
Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда
Бу ҳақда АПЛ расмий сайти хабар берди.
Англия Премьер-лигасида октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси номинациясига номзод футболчилар рўйхати эълон қилинди.
Рўйхатга қуйидаги футболчилар киритилди:
Мэтти Кэш ("Астон Вилла"), Бруно Гимараэс ("Ньюкасл"), Эрлинг Ҳоланд ("Манчестер Сити"), Жуниор Крупи ("Борнмут"), Брайан Мбеумо ("Манчестер Юнайтед"), Норди Мукиеле ("Сандерленд"), Игор Тьяго ("Брентфорд") ва Юрриен Тимбер ("Арсенал").

Ғолиб сўровнома орқали мухлислар ва экспертлар томонидан аниқланади. Август ойида мукофот "Эвертон" аъзоси Жек Грилишга, сентябрда эса Эрлинг Ҳоландга насиб этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар