UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  1 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  3 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  9 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  54 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Ҳоланд Беллингемни "Манчестер Сити"га таклиф қилмоқда Янгиликлар

Ҳоланд Беллингемни "Манчестер Сити"га таклиф қилмоқда

"Боруссия" Дортмунд ўйинчиси Жуд Беллингем келажаги борасида кураш аллақачон бошланиб кетди.

Эрлинг Ҳоланд собиқ жамоадоши Беллингем билан боғланиб, уни "шаҳарликлар" таркибига қўшилишга ундаган. Норвегиялик "гол машинаси" Германияда икки ярим йил ўйнаганидан сўнг "Манчестер Сити"нинг 5 йиллик таклифига имзо чеккан эди. Ҳоланд Бундеслигада икки йилни 2020 йил ёзида "Бирмингем Сити"дан келиб қўшилган Жуд Беллингем билан бир жамоада ўтказди. 

19 ёшли англиялик футболчи ўшанда Европанинг бир қатор клублари томонидан талаш бўлганди. Бу курашда "Боруссия" ғолиб бўлиб, ёш иқтидорни илиб кетганди. Энди худди шундай кураш келаси ёзда келиб чиқиши аён бўлмоқда. "Реал" Беллингемни 2023 йил ёзида қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти. Унга қизиққанлар орасида Англиянинг "Ливерпуль", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клубларини кўриш мумкин. Уни 83 млн фунтга сотиб олиш мумкин бўлади, дейилади манбада.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика