UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  0 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  9 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  13 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3

Ҳиндистонлик журналист: "Кўпчилик Ҳиндистон терма жамоаси даражасини билмайди" Янгиликлар

Ҳиндистонлик журналист: "Кўпчилик Ҳиндистон терма жамоаси даражасини билмайди"

11 май куни бўлажак Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайдиган бўлди. Championat.asia сайти ҳиндистонлик таниқли журналист Зафар Али Хон билан боғланди ва қуръа натижалари бўйича фикрини сўради. 

"Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра Ҳиндистон жуда кучли гуруҳдан жой олди. Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи ҳам қийин гуруҳга тушганимизни айтиб ўтди. Сурия, Ўзбекистон, Австралия каби рақибларимиз ФИФА рейтингида биздан анча тепароқда. Биз ҳозир рейтингда 101-ўринни эгаллаб турибмиз. 

Гуруҳимиз жуда қийин, Сурия билан бўлган сўнгги учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди. Мусобақа вақти терма жамоалар ҳар хил ўйин намойиш этишади кимдир яхшироқ ўйнайди, кимдир ёмонроқ. Бизнинг сардоримиз Сунил Четри қариб бормоқда. У ҳинд футболида энг зўрларидан бири, лекин ёши ўтиши билан секинлашиб бормоқда. У 90 дақиқа ўйнай олиши ҳам аниқ эмас. Кўп нарса қолган футболчиларга ҳам боғлиқ бўлади. Анурид Тапа, Сахал Самад, Анвар Али каби футболчилардан умидимиз катта. Ҳиндистон Осиё кубогида курашиши керак, лекин рақиблар жуда кучли. Биз қийин ҳолатдамиз. Сўнгги маротаба Осиё кубогида яхши иштирок этганимизда, кумуш медалларини қўлга киритган эдик, фақат у узоқ 1964 йилги Осиё кубоги эди. Ўша мусобақадан сўнг биз 1984 йили, 2011 ва 2019 йиллари иштирок этдик. 1962 йилги Осиё ўйинларида ҳам яхши иштирок этган эдик ва ўшанда ғолиб бўлганмиз. 

Осиё футболи ривожланиб бормоқда ва биз ушбу ҳолатда ривожланишдан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Ҳиндинстон терма жамоаси кўп халқаро мусобақаларда иштирок этмаган ва шу сабаб кўпчилик Ҳиндистон даражасини билмайди. Кўпроқ ўртоқлик ўйинларида иштирок этишимиз керак, ўшандагина биз халқаро футболдаги даражамизни билиб оламиз. Сўнги ўртоқлик ўйинимиз Қирғизистон терма жамоасига қарши бўлган эди. Четрининг голлари эвазига ғалаба қозонган эдик. Бизда гуруҳдан чиқиш учун кичик имкониятимиз бор ва биз ушбу имкониятдан унумли фойдаланишимиз керак", - деди Зафар Али Хон.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика