UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  6 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  12 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  268 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик" Янгиликлар

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик"

Осиё кубоги иккинчи турида Ўзбекистондан йирик мағлубиятни қабул қилиб олган Ҳиндистон терма жамоаси сардори Сунил Четри учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси кеча Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ҳиндистонликлар сардори, 39 ёшли Сунил Четри ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Охирги беш йилда Ҳиндистон катта ўсишга эришди. Бироқ, Ўзбекистонга қарши ўйинда яна кўп нарса ўрганишимиз кераклигини англадик. Катта жамоаларга қарши ўйинларда кўпинча шундай бўлади. Австралия ва Ўзбекистон каби терма жамоаларга тўқнаш келиш осон бўлмайди.

Бу ўйиндан яхши жиҳатларни кўрадиган бўлсак, жамоадошларим ўзларида бор барча кучни ўйинга ташлашди. Биринчи бўлимдаги қўпол хатолар жуда қимматга тушди. Ўйинни анализ қилиб, айнан қайси нуқталарда суст ҳаракат қилганимизни аниқлаб олишимиз лозим", -деди Сунил Четри.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи тур ўйинини Австралияга қарши ўтказади. Бу учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да старт олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика