Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин
20 май 14:59
Янгиликлар
Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин
"Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси ёзда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин бўлади.
Даниэль Карвахаль ва Эдер Милитао хочсимон боғламидаги узилишдан сўнг деярли бутунлай тузалиб кетди ва КЖЧ учун қайдномага киритилади. Ҳар икки ҳимоячи ҳам ўтган йилнинг кузида жароҳат олганди: Карвахаль октябрда, Милитао эса ноябрда. Шунингдек, Антонио Рюдигер ва Давид Алаба ҳам тайёр бўлиши кутилмоқда.
Клуб академиясининг икки ҳимоячиси – 20 ёшли Рамон Хакобо ва 17 ёшли Хуан Мартинес ҳам қайдномадан жой олади. Мудофаани мустаҳкамловчи яна бир ўйинчи "Борнмут"дан Дин Хёйсен бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар