Ҳикмат Фузайлов: "Ваъдамни бажардим"
05 июл 2018 22:21
Янгиликлар
Ҳикмат Фузайлов: "Ваъдамни бажардим"
"Биринчи матбуот анжуманида мен чиройли ўйин кўрсатишимизни айтгандим ва ваъдамни бажардим. Чиройли ўйин кўрсата олдик. Йигитлар иложи борича яхши ҳаракат қилишга интилишди. Бу яхши ҳолат. Умид қиламанки, шу тезликни сақлаб қоламиз.
Биринчи бўлимда икки гол уриб олганидан кейин шогирдларим ғалаба қозондик деб ўйлашди. Бу ёшдаги футболчилар шундай ҳолатларда ўзини тезда йўқотиб қўяди. Шу боисдан ҳам темпни бироз тушуриб юборишди. Оқибатда бунда жазоланишди.
Натижадан мамнунман. Йигитлар яхши ўйин кўрсата олишди. Ғалаба учун қаттиқ ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман.
Бу ёшдаги футболчилар ҳаяжондан ўз дарвозасини ишғол қилиб юборишлари ҳам мумкин. Кетма кет гол ўтказиб юборганимиз қўрқинчли ҳолат эмас. Бироқ анчагина ишлашимиз кераклигини кўрдим. Турнир бизга катта имкониятларни яратиб бермоқда", - деди Фузайлов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар