UZ

Сўнгги янгиликлар

"Ҳеч қачон ҳеч қачон дема" — Абрахам "Челси"га қайтиши борасида Янгиликлар

"Ҳеч қачон ҳеч қачон дема" — Абрахам "Челси"га қайтиши борасида

"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида.

Форварднинг қайтишини унинг собиқ клуби "Челси" истамоқда. Эслатиб ўтамиз, Тэмми айнан "аристократлар" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ҳужумчининг ўзи эса бу борада қуйидагича фикр билдирди:

Футболда ҳеч қачон ҳеч қачон дема. Ҳозир мен фақат "Рома" ҳақида ўйлаяпман — бошқа режаларим йўқ. Ким билади, балки "Рома"да яна 10 йил қоларман, аммо қолмаслигим ҳам мумкин. Аниқ бир нима деб бўлмайди.

Шунингдек, Абрахам трансферига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" агарда Кейнни сотиб ололмаса, Тэммига бор эътиборини қаратади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика