Ҳамза Каримов «Қизилқум» жамоасида ўйнайди
07 май 2016 13:09
Янгиликлар
Ҳамза Каримов «Қизилқум» жамоасида ўйнайди
Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтгач, куни кеча футболчи юртимизга қайтиб келди.
Ҳимоячи Ҳамза Каримовнинг қаршиликлар билан тузилган амалдаги шартномаси аслида 2015 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етган. Гарчи, у «Насаф» жамоаси эришган сўнгги ютуқларга муносиб ҳисса қўшган бўлса-да, футбол клуби футболчининг хориждаги тиббий муолажалари учун бориш-келиш ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмак беришни истамади. Шундай вазиятда «Қизилқум» футбол клуби моҳир футболчига қўлидан келган ўз ёрдамини аямади.
Кеча эса хориждан қайтган Ҳамза Каримов «Қизилқум» футбол клуби раҳбарияти билан учрашди. Учрашув чоғида у чемпионатимиз иккинчи давра ўйинларини кончилар либосида бошлашга тайёр эканлигини расман билдирди.
Айни пайтда Ҳамза Каримов якка тартибда машғулотларни бошлаган. Ҳозирда тренажёр залидаги махсус машқлар билан кифояланаётган тажрибали ҳимоячи яна ўн беш кундан сўнг, жамоанинг умумий машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.
Фикрлар