UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  1 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Ҳамробеков ва Ҳамдамов қайтадими? Иброҳимҳалил Йўлдошев "Женоа"га ўтадими? — Питер Хюистра иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Ҳамробеков ва Ҳамдамов қайтадими? Иброҳимҳалил Йўлдошев "Женоа"га ўтадими? — Питер Хюистра иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари иштирокидаги ўйин ўз номи билан дерби. Қизиқиш катта бўлади. Бугун ўйинни жуда яхши бошлай олмадик. Рақиб биринчи зонада бизни прессинг билан қарши олди. Айрим уринишларимиз ўхшамади. Биринчи гол муҳим паллада урилди деб ўйлайман. Танаффусда баъзи бир нарсаларни ўзгартирдик. Аброр Исмоилов майдонга тушгач баланс юзага келди ва ўйинни назорат қилдик, иккинчи голни урдик. Олдинда бизни танаффус кутяпти. Бир ҳафта ичида машғулотларга қайтамиз", – дейди Питер Хюистра. 

- Иброҳиҳалил Йўлдошевнинг майдонга тушмаётгани рақобатда ютқазаётганиданми ёки кучли жамоалардан таклиф бўлгани учун диққатни йўқотдими?

- Иброҳимҳалил жуда яхши ўйинчи. Машғулотларда ишламоқда. Бу кўпроқ танловга боғлиқ. Ҳозир Ҳожиакбар Алижонов майдонга тушмоқда. Иброҳимҳалилга ишонганимиз учун Акром Комилов ва Владимир Козакни бошқа жамоага беришга қарор қилдик.

- Футболчининг агентлари уни "Женоа"га ўтиши ҳақида маълумот берди. Иброҳимҳалил Йўлдошев А Серия даражасига тайёрми?

 - Агент клубни хабардор қилмагани ғалати нарса. Мазкур ҳолатга изоҳ беришни истамайман. Агент футболчига ёрдам бериши керак. Ўзига ҳос кўприк вазифасини ўташи зарур. Лекин мен ҳеч нарса эшитмадим. Агар рост бўлса, кўрамиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, бугун озгина бўлса ҳам нидерланд ва португал футболини кўрдикми?

- Шунақа деса ҳам бўлади. Ҳар бир мураббий ўз мамлакатидан нимадир янгилик олиб киришга интилади. Масалан, мен Йохан Кройфни услубини ёқтираман. Секейра ҳам Жозе Моуриньюдан ниманидир олишга ҳаракат қилган деб ўйлайман. Ҳар бир мураббий ишлаётган жамоасида ўз имзосини кўрсатишга уринади. 

- Жамоанинг собиқ футболчилари Одил Ҳамробеков ва Достон Ҳамдамов қайтса ҳам ёшларга имкон беришда давом этасизми? 

- Ёшлар рақобатга тайёр туриши керак. Бугунги ўйинда тўп тепган Хумоюнмирзо Иминов ўтган учрашувда жуда яхши ҳаракат қилганди. Уни бугун рақиб футболчилар кўп таъқиб қилди. Аброр Исмоилов баҳсга қўшилиб, ўйинни ўзгартирди. Ёшлар шу жараёнда ўсиб  бориши керак. Иминов  ақллироқ ва тажрибали футболчиларга қандай ўйнаш лозимлигини бугун кўрди. Одил Ҳамробеков қайтади. Достон Ҳамдамов борасида аниқ гап айта олмайман.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика