UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  2 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  1 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  2 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  15 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  8 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  5 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  7 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0

Ҳамиджон Актамов: "Янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз"

"Қизилқум" — "Динамо" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Қизилқум" ПФК Ижрочи директори Ҳамиджон Актамов қатнашди.
— Замонавий стадионда ўйнаш барча футболчининг орзуси, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — Маҳаллий ишқибозлар учун бугун ҳақиқий спорт байрамига айланганидан хурсандмиз. Жамоамизнинг бу ғалабаси байрамни безаги бўлди, деб биламан. Ўйинга пухта ҳозирлик кўрдик. Бугун майдонга тушган ўйинчилардан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ғалаба ва чиройли футбол учун барча бирдек ҳисса қўшди. Муҳими, янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунмиз.

Ўз навбатида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган минглаб мухлисларимизга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Агар улар шу даражада олқишлаб турмаганида бундай муваффақиятга эриша олмасдик. Мақсадимиз эса келгуси ўйинларда ҳам фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушиш.

Майдоннинг ҳолати ҳақида нима дейиш мумкин?! Янги стадионда биз ҳам рақибимиз сингари биринчи марта ўйнадик. Майдоннинг сифатини келгусида яхшилаш учун барча имкониятларни ишга соламиз, албатта. Чунки сифатли майдонда тўп суришни ўзимизнинг йигитларимиз ҳам жуда хоҳлашади.

Дарвозабон Эркин Жабборов айни чоғда жароҳатини даволатяпти. У тез орада таркибга қўшилади. Ҳужумчи Владимир Шишеловни аввалги жароҳати асорати безовта қилаётганди. Ҳозир Володянинг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашаётганлигидан хурсандмиз. Мухлислар уни 10 май куни Ўзбекистон кубогининг "Олмалиқ"қа бўладиган учрашувида майдонда кўришади, деган умиддаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика