UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2 (матнли трансляция)  298 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

Ҳамиджон Актамов: "Бугун муҳим икки очкони қўлдан чиқардик" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Бугун муҳим икки очкони қўлдан чиқардик"

"Қизилқум" — "Нефтчи" учрашувидан сўнг, иккинчи бўлиб мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида ўз фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди.
— Бугунги учрашув осон кечмаслигини аввалдан билардик, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — "Нефтчи" бежизга чемпионат жадвалида етакчиларни таъқиб қилмаяпти. Ўйиндан олдин фарғоналиклар учрашувлари туширилган дискларни томоша қилиб, рақибни ўрганишга ҳаракат қилдик. Шунга қараб бугун ўйинни ташкил этишга уриндик. Рақиб — жиддий, аммо ғалаба қозонсак бўлардик.

Афсуски, йигитлар жуда кўплаб қулай вазиятларни кўкка совуришди. Жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлди. Бироқ натижадан қониқмадим. Ачинарлиси, бугун икки очкони қўлдан чиқардик.

Энди йигитларга ўн кунлик таътил берилади. Шундан сўнг, Навоийда йиғиламиз. 15 июлда пойтахтимиздаги "Футбол-МЕД" соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтилади. Сўнгра режага кўра, Тошкент вилоятида ўқув-машғулотлар ташкил этамиз.

Албатта, давралар оралиғида таркибда айрим ўзгаришлар амалга оширилади. Дарвозабонлардан кўнглимиз тўқ. Бироқ бошқа чизиқларга янги ўйинчиларни таклиф этиш ниятимизда. Мақсадимиз эса иккинчи давра баҳсларида мухлисларга чиройли ғалабалар туҳфа этишдир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика