Ҳамиджон Актамов: “Янги футболчилар билан келишувга эришганмиз”

Aziz Tukhtamuradov
11 июн 2018, 22:51
Суперлиганинг 15-турида “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг “Қизилқум” жамоаси бош мураббийи Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ўйинда ғалаба ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим эди. Катта танаффус олдидан ғалабага эришдик ва йигитлар хуш кайфиятда уйга йўл олишмоқда. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Трансфер ойнаси вақтида таркибимизда бир қатор ўзгаришлар бўлади. Янги футболчилар билан келишувга эришганмиз, - деди “Қизилқум” устози.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›