UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  13 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  154 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  1 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  11 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

Ҳамиджон Актамов: ""Қизилқум" "Насаф"дан қўрқмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: ""Қизилқум" "Насаф"дан қўрқмайди"

"Пахтакор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар жамоаси бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.


- Бугун ҳар иккала бўлимда турлича ўйин гувоҳига айландик. Биз "Пахтакор"га ўйин борасида ютқаздик демайман. "Қизилқум"га омад етишмади, дея гап бошлади навоийликлар бош менежери Ҳамиджон Актамов.

- "Қизилқум" сўнгги баҳсларда натижа борасида оқсамоқда. Бу муваффақиятсизликлар жамоанинг мақсад ва вазифаларини ўзгартириб юбормайдими?

- Футболда барча жамоани ютишни иложиси йўқ. Жамоамиздаги кўплаб футболчилар микро жароҳатлар мавжуд ва улар майдонда бор имкониятларини ишга солишолмаяпти. Мақсад ва вазифалар ўзгармайди. Олдинда ҳали саккизта учрашув бор ва имкон қадар ўзимиз учун керакли натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

- "Қизилқум"ни кейинги турда яна бир жиддий баҳс, "Насаф"га қарши ўйин кутиб турибди...

- Биз "Насаф"дан қўрқмаймиз. Ўз майдонимизда бўладиган ушбу ўйин анча қизиқарли кечади, деб ўйлайман.

- "Қизилқум"нинг ҳужум чизиғидаги ишлари Баҳриддин Ваҳобов майдонга тушмагунига қадар ўхшамаётган эди. Шу ўзгаришни эртароқ амалга оширишни имкони йўқмиди?

- Ҳужум чизиғи вакилларининг барчаси бугун яхши даражада ўйнашди.

- Рақиб бугун сизларга майдон марказини бўшатиб берди. "Қизилқум"нинг қанотлардан ташкил этган барча ҳужумлари бекорга кетди. Бу атайлаб ютқазилган ўйин эмасми? "Қизилқум"нинг узоқдан дарвоза томон тепган зарбаларини ҳисобга олмаса, қолган барча ҳаракатлар самарасиз чиқди.

- Ундай нарса бўлмаган. Бизларда атайлаб ютқазиб бериладиган учрашувлар бўлмайди. Футболда омад муҳим аҳамият касб этади. Баҳриддин Ваҳобовнинг вазиятини эсга олинг. Бугун  Лобанов жамоасини кўплаб вазиятларда қутқарди.

- Ҳамза Каримов узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтди. Жароҳатдан кейин кўрсатаётган ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Ҳамза Каримов ҳозирча хато ўйнагани йўқ. Бугун кўплаб вазиятларда ишончли ҳаракат қилди ва баъзи ҳужумларимизни бошлашда ҳам жонбозлик кўрсатди. Ҳамза Каримовни ёшини инобатга олмаганда, жамоамиз учун яхши трансфер бўлди. Унинг катта тажрибаси ҳали кўп бор қўл келади.

- Воҳид Шодиев бугун пиёда футбол ўйнашни кўрсатиб қўймадими бугун, нима дейсиз?

- Савол жавобсиз қолди.

- Мураббийлар штабидаги ёрдамчиларингиздан кўнглингиз тўлмоқдами? Сабаби, жамоанинг молиявий имкониятлари яхши ҳолатда. Таркибдаги футболчилар ҳам чакки эмас. Аммо кўрсатилаётган натижалар нисбатан бироз пастдек...

- Мураббийлар штабидан кўнглим тўқ. Бизларда Ислом Аҳмедов ишлайди. Ислом Аҳмедов Ўзбекистонда барча мураббийларни ўқитади, бой тажрибага эга. Аҳмедов бизнинг маслаҳатчи мураббий саналади. Машғулотларимиз жуда кўтаринки руҳда ўтади. Аммо ўйинга келганида баъзи режалар ўхшамаяпти негадир. Барча мураббий, мураббий деяди. Қани Ўзбекистондан менга кучли мураббийни топиб беринг қани? Бизларда 4-5 мураббийлардан ташқари борми яна? Қаердан топамиз. Ҳориж? Четдан мутахассис олиб келишга клубнинг молиявий ҳолати имконият бермайди. Таркибдаги иккита легионер футболчи маҳаллий ўйинчилар сингари маош олишади. Ҳамма "Қизилқум"нинг бюджети энг катта бўлса керак, деб ўйлайди. Аммо аслида ундай эмас.

- "Қизилқум" жамоасида ёши катта футболчилар анча кўпайиб кетди. Жамоада ёш истеъдод соҳиблари йўқми?

- "Қизилқум" клубида футбол академияси йўқ. "Пахтакор", "Машъал" ва "Насаф" сингари клубларникидек академиямиз йўқ. Барча навоийлик ёшлар "Бунёдкор" ва "Пахтакор" академиясида таҳсил олишади. Шу боис биз ҳар мавсум футболчи жалб этиб натижа учун ўйнашга мажбурмиз.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика