UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  1 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  3 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  4 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  5 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  4 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  4 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим”

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб навоийликлар бош мураббийи Ҳамид Актамов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:

- Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омадимиз бироз етишмади. “Навбаҳор” ўз майдонида тўп сурди. Қолаверса жамоани кўп мингли сонли мухлисларнинг қўллаб-қувватлаб туришди. Бу йилги мавсумда бу каби мухлисларни кўрмагандим. Бундан хурсанд бўлдим. Жамоани муносиб тарзда қўллаб, футболчиларни руҳини кўтаришгани учун ишқибозларга раҳмат айтмоқчиман. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ўйингоҳда ишқибозлар кўп бўлса футболимиз ҳам ривожланади. Бугун мухлисларни қўллаши туфайли “Навбаҳор” футболчиларини руҳи кўтарилиб, ўйини очилиб кетди.

Ўз жамоамиз ҳақида гап кетганида, бугун ёшларга имконият бергандим. Учрашув бошидан ёшларни майдонга туширгандим. Гувоҳи бўлганларингиздек, икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлимда умуман ўйинимиз чиқмади. Ёшларга ҳам имконият бериб уларни ҳам тайёрлашимиз керак. Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳаракат қилишган бўлсада, хавфли вазиятларни керакли даражада юзага келтира олмадик. Қолаверса, майдоннинг аҳволи ҳам яхши эмасди. Бу билан баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ бундай майдонда ҳали тўп сурмагандик.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика