UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  0 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  33 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  21 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  126

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим”

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб навоийликлар бош мураббийи Ҳамид Актамов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:

- Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омадимиз бироз етишмади. “Навбаҳор” ўз майдонида тўп сурди. Қолаверса жамоани кўп мингли сонли мухлисларнинг қўллаб-қувватлаб туришди. Бу йилги мавсумда бу каби мухлисларни кўрмагандим. Бундан хурсанд бўлдим. Жамоани муносиб тарзда қўллаб, футболчиларни руҳини кўтаришгани учун ишқибозларга раҳмат айтмоқчиман. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ўйингоҳда ишқибозлар кўп бўлса футболимиз ҳам ривожланади. Бугун мухлисларни қўллаши туфайли “Навбаҳор” футболчиларини руҳи кўтарилиб, ўйини очилиб кетди.

Ўз жамоамиз ҳақида гап кетганида, бугун ёшларга имконият бергандим. Учрашув бошидан ёшларни майдонга туширгандим. Гувоҳи бўлганларингиздек, икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлимда умуман ўйинимиз чиқмади. Ёшларга ҳам имконият бериб уларни ҳам тайёрлашимиз керак. Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳаракат қилишган бўлсада, хавфли вазиятларни керакли даражада юзага келтира олмадик. Қолаверса, майдоннинг аҳволи ҳам яхши эмасди. Бу билан баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ бундай майдонда ҳали тўп сурмагандик.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика