UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  10 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0

Ҳамиджон Актамов: “Андижон”га қарши ўйиндан олдин таркибда жиддий йўқотишлар бор эди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Андижон”га қарши ўйиндан олдин таркибда жиддий йўқотишлар бор эди”

“Қизилқум” — “Андижон” жамоалари учрашуви (2:2) якунлангач, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

Учрашув олдидан жамоамиз таркибида жиддий йўқотишлар бор эди, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Бу бугун ўйинимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Ҳимоячиларнинг оддий вазиятларда хатога йўл қўйганлиги ғалабани қўлдан чиқаришимизга сабаб бўлди. Мухлислар чиройли футболга гувоҳ бўлишди. Бизни ҳар бир ўйинда қўллаб-қувватлаётган ишқибозларга раҳмат айтаман. Барчаси 21 май куни  Андижонда бўладиган жавоб учрашувида ҳал бўлади.

Легионерларимиз Андрей Деркач, Георгий Квесиешвили жараҳоти туфайли майдонга чиқмаган бўлса, етакчи ярим ҳимоячимиз кутилмаганда шамоллаб қолди. Улар албатта чемпионатнинг учинчи тур учрашувига қадар таркибига қўшилишади, деган умиддаман.

Энди бор эътиборимизни чемпионат баҳсларига қаратамиз. Олдимизда “Олмалиқ”қа қарши муҳим учрашув бор. Муҳими, жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло. Навбатдаги учрашувларда ҳам фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика